Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судида фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодий судлари судьялари малака ҳайъатининг 2019 йилга мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш юзасидан Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодларнинг ҳуқуқ соҳасидаги тайёргарлик даражаси ва малакасини ошириш мақсадида номзодлар билан ўқув семинар машғулоти ўтказилди.
Ўқув семинарда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун ва моҳияти бўйича номзод А.Головина томонидан маъруза қилинди ҳамда малака ҳайъати аъзоларининг саволларига ўзининг фикрларини баён қилди.
Шунингдек, судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодлар иштирокида юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш, хусусан, туғилганлик ҳамда пенсия тайинлаш билан боғлиқ ишлар бўйича “Намунали суд муҳокамаси” ўтказилди.
Малака ҳайъати аъзолари томонидан “Намунали суд муҳокамаси” юзасидан номзодларга йўл қўйилган камчиликлар бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Ф.Ҳайдаров
Малака ҳайъати котиби
Фикр қолдириш