Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари билан боғланиш маълумотлари


Суднинг номиМанзили
Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судиНукус шаҳри, О. Дўсназаров кўчаси, 159 уй, тел.: (361) 226-03-29, 226-03-38, почта индекси 230100, e-mail: fib.qr@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйичаТошкент шаҳар суди Тошкент шаҳри,Зиёлилар кўчаси,26 уй, тел.: (371) 269-00-10, 262-80-93, почта индекси 100170, e-mail: fib.tsh@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судиАндижон шаҳри,Бобур шоҳ кўчаси,26 уй, тел.: (374) 228-38-51, 228-17-19, почта индекси 170100,e-mail: fib.and@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят судиБухоро шаҳри,Янгиобод кўчаси, 29 уй, тел.: (365) 224-49-89, 224-59-89, почта индекси 200120, e-mail: fib.bux@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судиЖиззах шаҳри, О.Азимов кўчаси,15 уй, тел.: (372) 222-29-43, 222-38-17, почта индекси 708000, e-mail: fib.jiz@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судиНавоий шаҳри, С. Айний кўчаси,1 уй, тел.: (436)225-17-74, 225-17-80, почта индекси 210100, e-mail: fib.nav@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судиНаманган шаҳри, Марғилон кўчаси, 105 уй,тел.: (369) 228-43-60, 228-41-70, почта индекси 160111,e-mail: fib.nam@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судиСамарканд шаҳри, Кўксарой майдони, 3 уй, тел.: (366) 233-10-53, 233-00-49, почта индекси140157, e-mail: fib.sam@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судиТермиз шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси,67 уй, тел.: (376) 223-02-79, 223-03-39, почта индекси 190100, e-mail: fib.sur@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйичаСирдарё вилоят судиГулистон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси,68 уй,тел.: (367) 227-55-42,227-55-32, почта индекси 120100, e-mail: fib.sir@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйичаТошкент вилоят судиТошкент шаҳри, Ш. Руставели кўчаси, 93 уй, тел.: (371) 253-91-95, 253-89-40, почта индекси 100059, e-mail: fib.tv@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйичаФарғона вилоят судиФарғона шаҳри, Янгисой кўчаси,2 уй, тел.: (373) 243-16-79, 243-16-94, почта индекси150100, e-mail: fib.far@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйичаХоразм вилоят судиУрганч шаҳри, Машъал кўчаси, 3 уй, тел.: (362) 228-12-27,228-12-44,почта индекси 220100, e-mail: fib.xor@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйичаҚашқадарё вилоят судиҚарши шаҳри, Боғзор кўчаси,2 A уй,тел.: (375) 227-04-13,227-13-22, почта индекси 180000, e-mail:fib.qash@sud.uz

  Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди: ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апелляция, кассация тартибида кўради; туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд фаолияти устидан назорат олиб боради, суд амалиётини умумлаштиради; суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади; судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади; қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати шу суднинг судьяларидан иборат таркибда иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати мажлислари ҳар ойда камида икки марта ўтказилади ва Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсатининг қарорлари овоз беришда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан имзоланади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати: суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади; ҳайъатлар фаолияти тўғрисидаги маърузаларни, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди; қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари: ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанцияда кўради; апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест билдириш) ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра, ишларни апелляция ёки кассация тартибида кўради. Апелляция тартибида кўрилган иш кассация тартибида кўрилмаслиги керак; суд амалиётини умумлаштиради; қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раиси: суд фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади; суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади; суд раёсатининг қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади; судьялар, суднинг бошқа ходимлари ҳамда халқ маслаҳатчилари малакасини ошириш ишини ташкил этади; суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил этади; фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади; судьяларнинг малака ҳайъати қарорлари устидан Судьяларнинг олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади; суд идораси ишларига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари: судлов ҳайъатларининг ишини ташкил этади; судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилиши мумкин; суд раёсатига судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида маърузалар тақдим этади; фуқароларни шахсан қабул қилади; суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судлари раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Судьяларнинг олий малака ҳайъати қарорига кўра судьялардан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: