АДОЛАТ ТАНТАНАСИ КЎНГИЛЛАРГА ИШОНЧ БАҒИШЛАЙДИ

15 март 2019

Аввало шуни айтиш керакки, оиламизга тааллуқли мулк билан боғлиқ низо фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судлари томонидан бир неча маротаба кўриб чиқилди.

Низони дастлаб кўриб чиққан биринчи босқич суди даъво аризамизни рад этди. Ви¬лоят судига берган шикоятимиз ҳам ижобий ҳал бўлмади.
 
Шундан сўнг табиийки, назорат тартибида Олий судга мурожаат қилдик. Адолат ва ҳақиқатнинг илк нишонаси ўшанда пайдо бўлди. 
 
Ишни назорат тартибида синчиклаб ўрганиб чиққан Олий суд судьялари даъво талабимизни асосли ва ўринли эканини эъ-тироф этди. 
 
Қонун, адолат ва ҳақиқатнинг юзи ана шу тариқа очилди.
 
Аммо қонун тантанаси узоққа чўзилмади. Ётиб қолгунча отиб қол қабилида иш тутган низодаги иккинчи тараф гарчи асоссиз бўлса-да, суднинг қонуний қарорини тан олишни истамади. Гап шундаки, улар бу гал гўё «янги очилган ҳолат» бўйича фуқаролик ишлари бўйича суд бир четда қолиб, негадир маъмурий судга мурожаат қилишди.
 
Фуқаролик ишлари бў¬йича суд томонидан қонуний ва адолатли равишда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўз кучида қолса-да, амалда чиппакка чиқди. Аниқроқ айт¬ганда, маъмурий суднинг қарори фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарори ижроси йўлидаги катта тў¬сиққа айланди.
 
Шундан сўнг ҳали-ҳануз поёни кў¬ринмаётган низони қонуний равишда ҳал этиш учун ёрдам сўраб, «Куч-адолатда» газетаси таҳририятига ҳам мурожаат қилдик.
 
Мурожаатимизга бефарқ қарамаган таҳририят ходимлари бу масалада қо¬нуний ҳуқуқ ва ваколатларимиз, бурч ва мажбуриятларимизни атрофлича тушунтиришди. Натижада бизни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган низо яна Олий судда назорат тартибида кўриладиган бўл¬ди. Қонунийликка йўғрилган ҳақиқат, одиллик, адолат, холислик тамойили ҳаялласа-да, барибир ўзини намоён этди.
 
Йиллар бўйи чўзилиб келган низо ва шу юзадан олиб борилган давомли суд ишлари ниҳоят қонуний якун топди. Олий суд томонидан назорат тартибида кўрилган низонинг интиҳосидан қониқиш ҳосил қилдик, ҳақиқат эгилса-да, барибир синмаслигига амин бўлдик.
 
Албатта, ҳақиқат тантана қилганидан оиламиз билан мамнунмиз. 
 
Шу боис Олий суднинг фуқаролик ишлари бў¬йича судлов ҳайъатига қонунийлик ва адолатни қарор топтиргани учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
 
 
Умида СОБИРОВА,
Гурлан тумани

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: