АНДИЖОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

05 апрель 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари Андижон вилоятнинг жиноят, фуқаролик ва маъмурий судлари раислари билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида Балиқчи туманидаги тиббиёт коллежида Андижон, Избоскан, Пахтаобод, Олтинкўл, Балиқчи, Улуғнор, Бўз, Шаҳрихон туманлари аҳолиси билан, Қўрғонтепа тумани Халқ қабулхонасида эса Қўрғонтепа, Булоқбоши, Хўжаобод, Жалақудуқ туманлари ва Хонобод шаҳри аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказишди.

Балиқчи туманида бўлган сайёр қабулда жиноят ишларига оид 55 та, фуқаролик ишлари бўйича 25 та, маъмурий ишларга оид 5 та (жами 85 та)  , Қўрғонтепа туманида эса жиноят ишларига оид 69 та, фуқаролик ишлари бўйича 36 та, маъмурий ишларга оид 6 та (жами 111 та)  мурожаатлар қабул қилинди.
 
Балиқчи туманида ўтказилган сайёр қабул жараёнида 34 нафар муқаддам судланиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилган фуқароларнинг аризалари қаноатлантирилиб, тайинланган жазони ўташдан озод қилинди. 50 та мурожаатга тегишли тушунтиришлар берилиб, 1 та мурожаат назорат тартибида қабул қилинди.
 
Қўрғонтепа туманида  эса 34 нафар муқаддам судланиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган  фуқароларнинг аризалари қаноатлантирилиб, тайинланган жазони ўташдан озод қилинди. 63 та мурожаатга тегишли тушунтириш берилди.
 
Хусусан, жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг 2019 йил 4 апрелдаги ҳукми билан судланувчи Яхшибоев Паҳлавон Ҳасанбой ўғлига оид жиноят иши судда мазмунан кўрилиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди. П.Яхшибоевга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан озод қилинди. 
 
Шунингдек, ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида Олий суд буюртмаси билан суратга олинган “Фарзанд омонат” видеофильми намойиш этилиб, тегишли тушунтириш ва суҳбатлар натижасида 3 та оила яраштирилди.
 
Қабул якунида Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров томонидан Балиқчи ва Қўрғонтепа тумани ҳалқ қабулхоналарига ҳуқуқий адабиётлар совға қилинди. 
 
 
Олий суд Матбуот хизмати

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: