АҚИДАПАРАСТЛИК ҒОЯЛАРИНИ ТАРҚАТГАН НОВВОЙГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ

25 март 2019

Қўқон шаҳрида новвойчилик билан шуғулланиб келган Б. Санаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали ҳикмат мазмунидаги каналга аъзо бўлиб, у орқали қирғизистонлик Абдуллоҳ домланинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган жиҳодга, шаҳидликка даъват этувчи диний мазмундаги “Jannatga_oshiqlar” номли маърузасини ўзининг телефон аппарати хотирасига юклаб олади. 

Бу ҳам етмагандек, у мазкур маърузаларни синфдоши Ш. Усмоновнинг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги профилига “SHAREit” дастури орқали тарқатиб жиноят содир этган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида Б. Санаевнинг бу хатти-ҳаракати фош бўлди ва қилмиши суд курсисига етаклади. 
 
2019 йил 15 март куни суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари эшитилди.
 
Суд томонидан Б. Санаевнинг 2-гуруҳ ногирони эканлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, вояга етмаган фарзандлари борлигини, оилада ягона боқувчи эканини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган кафолат хатини ва бошқа барча жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиниб, унга нисбатан сутканинг соат 22:00 дан соат 7:00 гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 
 
Ашёвий далил сифатида олинган икки дона телефон аппарати давлат фойдасига мусодара қилинди.
 
Б. Санаев зиммасига оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, алоқа воситаларидан, шу жумладан, интернетдан фойдаланмаслик, жазони назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Фарғона вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби қўшимча тақиқлар юкланди.
 
 
Элёр Ҳакимов,
жиноят ишлари бўйича
Қўқон шаҳар судининг судьяси

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: