АҚШ ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ ВАКИЛЛАРИ ВИЛОЯТЛАРДА БЎЛИБ E-SUD АХБОРОТ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ КУЗАТИШДИ

25 апрель 2019

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Демократия, бошқарув ва соғлиқни сақлаш бўлим бошлиғи Д.Биган, лойиҳа мутахассислари И.Шарипова ва М.Аскеров, “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» лойиҳаси координатори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ёрдамчиси А.Мирзаев бошчилигида Бухоро вилоятининг фуқаролик ишлари бўйича Пешку, Ромитон ва Когон туманлараро судларига ташриф буюриб, E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими воситасида фуқароларга яратилган интерфаол хизматлар билан танишди. Хусусан, улар E-SUD тизимининг ишлаш тартиби, босқичлари, судга электрон шаклда келиб тушган аризани рўйхатдан ўтказишдан QR-код иловаси орқали чиқарилган суд қарори ҳақиқийлигини текширишгача бўлган жараённи бевосита кузатиш имкониятига эга бўлишди.


Унда БМТ тараққиёт дастури “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” лойиҳа менежери А.Салев, АКТ мутахассиси Н.Суннатиллаев E-SUD ишлаш тизимини кўрсатиб беришди.

Шунингдек, жорий йилнинг 23 апрель куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги вакиллари Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судида бўлишди. Унда АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Марказий Осиё ваколатхонаси директори Г.Робинс, лойиҳа мутахассиси И.Шарипова, “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» лойиҳаси координатори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ёрдамчиси А.Мирзаев ҳамда Андижон вилоят судларининг раислари иштирок этишди.

Тадбирда иштирок этганлар лойиҳа фаолияти билан танишиб, судларда жорий этилган ахборот тизимларига юқори баҳо бердилар ва фуқаролар, тадбиркорлик субъектларига судлов соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатидан мамнун бўлишди.

 
С.Алимарданов,
Ўзбекистон Республикаси Судьялар
олий малака ҳайъати 
котибиятининг бошлиғи

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: