17 май 2019
Шаҳар судининг девонхона мудири Ш.Хамдамов чет эллик меҳмонларга суд ҳужжатлари ва қарорлари намуналари қандай тайёрланишини, шу билан бирга ариза ва даъво аризаларни автоматик тарзда судьялар ўртасида тақсимланишини кўрсатди. Бу меҳмонларда катта қизиқиш ўйғотди.
E-SUD – фуқаролик ишлари бўйича судларга Интернет орқали суд биносига бормасдан мурожаат этиш ва суд қарорларини олиш имконини берувчи ахборот тизими ҳисобланади.
Бугунги кунда E-SUD орқали тақдим этиладиган суд буйруқлари ва варақаларини ижрога қаратиш ҳамда судга давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш каби қўшимча хизматлар йўлга қўйилган.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш