АҲОЛИ МУАММОЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Давлатимиз раҳбари томонидан республикамизда давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизм жорий қилиндики, бу аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини жойида ҳал этилишига замин яратди.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларда судлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлари раисларининг ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти туманлараро судлари судьяларининг сайёр қабуллари ташкил қилинди.

Бугунги кунда режа асосида вилоятнинг Қўқон, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Тошлоқ, Бешариқ, Фурқат, Қува, Учкўприк туманларида вилоят суди раислари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайёр қабуллар давомида “Фарзанд омонат” видеофильми  аҳоли эътиборига етказилиб, фильмда тасвирлангани каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш борасида тушунтиришлар берилди.

Жумладан, жорий йилнинг 24 май куни Қўқон шаҳар “Ягона дарча” биносида Хотин қизлар қўмитаси,  яраштирув комиссиялари мутахассислари, маҳалла жамғармаси ва фаоллари иштирокида ўтказилган тадбирда иштирокчилар томонидан фильмга нисбатан катта қизиқиш билдирилди.

 Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари Хотин қизлар қўмитаси раиси Л.Назирова ҳамда “Маҳалла” жамғармаси шаҳар бўлими раиси Р.Исмаиловлар ушбу фильдан катта таассуротга эга бўлганлари, бу фильмни ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли ўртасида оммага ҳавола қилиш, айниқса ажралиш ёқасида турган оилаларнинг эътиборига етказиб берилса, уларда ҳам катта таассурот қолдириши ва оилани сақлаб қолинишига сабаб бўлиши мумкинлигини билдиришди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқурроқ ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”  тамойили юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.

Сайёр қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уй-жой, мол-мулк, оммавий ҳуқуқий муносабатлар, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар, суд қарорлари билан боғлиқ масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказилиб, мурожаатлар жойида ҳал қилинмоқда.

Сайёр қабулларда аҳоли томонидан фуқаролик ишлари бўйича вилоят судларида кўриб тугатилган ишлар бўйича ҳам йўлланган мурожаатлар, шунингдек аҳолини қизиқтирган турли соҳадаги масалалар, жумладан оила ва никоҳ, мерос, ер ва уй-жой низолари юзасидан берилган саволлар бўйича асослантирилган тушунтиришлар берилиб, келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олди олинмоқда.

Бу каби сайёр қабуллар ва очиқ мулоқотлар судларни халқ билан яқинлаштиришга, низоларни судгача ҳал этишга, натижада эса мурожаатларнинг камайишига, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади. 

Фуқаролик ишлари бўйича
Фарғона вилоят суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: