БИРИНЧИ ЧОРАК ЯКУНЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

30 апрель 2019

Жиззах вилоят маъмурий судининг ўтган 2019 йил 1-чорак фаолияти таҳлилларига кўра, вилоят суднинг иш режаси ва тасдиқланган Дастурлар, Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.

 

Ўтган биринчи чорак давомида вилоят маъмурий суди кассация инстанциясида 134 нафар шахсга нисбатан 105 та маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ иш кўриб тамомланган.
 
Шундан  20 нафар шахсга нисбатан 14 та иш қайтарилган. 1 нафар шахсга нисбатан иш қайта расмийлаштириш учун қайтарилган. Иш юритувга                107 нафар шахсга нисбатан 86 та иш қабул қилинган. Шундан 2 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган, 3 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган. 
 
Кассация инстанциясида 2 нафар шахсга нисбатан бекор қилинган суд қарорларидан 1 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш янгидан судда кўриш учун юборилган, 1 нафар шахсга нисбатан қарор тугатилган. 
 
Кассация инстанциясида 3 нафар шахсга нисбатан ўзгартирилган суд қарорларидан 3 нафар шахсга нисбатан ҳуқуқбузарлик малакаси ўзгартирилмасдан жазо камайтирилган.
 
Вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 10 та маъмурий ишлар кўриб тамомланган. Шундан 7 та иш бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 2 та суд қарорлари бекор қилинган, 1 та ариза бўйича иш юритиш тугатилган. 
 
Вилоят маъмурий суди кассация инстанциясида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 6 та маъмурий ишлар кўрилган. Шундан 4 та иш бўйича суд қарори ўзгаришсиз, 2 та суд қарори бекор қилинган.
 
 
Жиззах вилоят маъмурий суди

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: