БИР АЁЛНИНГ ЎЗ ТАҚДИРИГА БЕФАРҚЛИГИ ЮЗАСИДАН ЧИГАЛЛИККА БАРҲАМ БЕРИЛАДИГАН БЎЛДИ

30 март 2019

Гап шундаки, Ф. А. шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз турмушга чиқиб, яшаб келган. Ҳужжати йўқлиги туфайли фарзандига ҳам туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олишнинг имкони бўлмаган. Йиллар ўтиб фарзанд улғайди. У ҳам турмуш қурди. Бироқ никоҳни тасдиқловчи ҳужжат ололмади. 

Яқинда унинг фарзандли бўлиши кутилмоқда. Лекин туғруқ олди муолажалар учун шифохоналар уни рўйхатга олмаяпти. Ҳеч қандай ҳужжати йўқ. 
 
Пойтахтимизда фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди томонидан Юнусобод туманидаги ”Туркистон” маҳалласида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. 
 
Унда бир аёлнинг ўз тақдирига бефарқлиги оқибатида юзага келган юқоридаги чигалликка барҳам бериладиган бўлди. Сайёр судда шу масала муҳокама қилинди. 
 
Фуқаронинг аризасига биноан унга аввалига туғилганлик гувоҳномаси, кейинчалик паспорт берилишида амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
 
 
ЎзА

 

 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: