БИР ФАРЗАНДГА УЧ КИТОБ

02 май 2019

Халқимиз азалдан болаларга алоҳида эътибор қаратиб келган. Зеро, ватанимизда миллий қадрият ва анъаналар ривож топиши билан бирга эртанги кунимиз эгалари – фарзандларимиз камолга етади.

 

kokand1.png

Юртимизда олиб борилаётган ҳар қандай ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
 
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг кенг қатлами, хусусан ёшлар билан очиқ руҳдаги мулоқотларни ташкил этилаётгани навқирон авлоднинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
 
Бу каби тадбирлар судлар томонидан ҳам самарали ўтказиб келинмоқда.
 
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг раиси У.Исмаилов, судьялар В.Мадрахимов ва Ш.Бозоровлар томонидан Қўқон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 16-умумий ўрта таълим мактабида “Бир фарзандга уч китоб” лойиҳаси остида ўтказилган давра суҳбати мана шундай самарали тадбирлардан бири бўлди. 
 
 
kokand2.png
 
Тадбирда ёшларга аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, оилавий масалалар билан бирга судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган  ислоҳотларнинг мазмун моҳияти  тушунтирилди.
 
Зеро, фарзандларимизни мустақил фикрли, замонавий билим ва касб – ҳунарларни эгаллаган чинакам ватанпарвар инсонлар сифатида тарбиялаш биз учун муҳим аҳамиятга эга.
 
Давра суҳбатидан сўнг, мактаб кутубхонасига судьялар томонидан 80 дан ортиқ китоблар совға қилинди.
 
 
У.Исмоилов,
Фуқаролик ишлари бўйича 
Қўқон туманлараро суди раиси 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: