БОЛАЖОНЛАР ХУРСАНД БЎЛИШДИ
Сурхондарё вилоят иқтисодий судида 1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни куни муносабати билан Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар билан вилоят маъмурий суди раиси З.Аллабаев ва вилоят иқтисодий суди раиси А.Садиров иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбир иштирокчиларига экскурсия ташкил қилиниб, суд мажлиси зали, қабулхона, архив, девонхона, ВКА хоналарида иш олиб бориш жараёни билан таништирилди.
Шу куни вилоят судлари ва вилоят Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлигида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун байрам дастурхони ёзилди.
Болажонларга саовғалар улашилди.
Сурхондарё вилоят маъмурий суди
Фикр қолдириш