ВИЛОЯТ КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА СУД РАИСЛАРИ ҲИСОБОТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Сирдарё вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят кенгашининг 48-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора раҳбарлари,  вилоят бошқармалари, корхоналар ва ташкилотлар  раҳбарлари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 августдаги «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузиш тўғрисида»ги қарори ижроси муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала – вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2019 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижроси тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш мавзусида сўз борди.

Депутатлар кун тартибидан ўрин олган вилоят жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раисларининг ҳисоботларини тинглашди. Бу бўйича вилоят иқтисодий суди раиси Аъзам Худойбердиев, вилоят жиноят ишлари бўйича суди раиси Бобошер Қурбанов, вилоят фуқаролик ишлари бўйича суди раиси Жўрабек Худойназаров, вилоят маъмурий суди раиси Абдухалим Ахмедовлар сўзга чиқишди.

Суд раислари депутатларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Олий суд Матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: