03 май 2019
Ғиждувон эркин иқтисодий зонасида тадбир бўлиб ўтди. Унда корхона раҳбарлари, Бухоро вилоят иқтисодий суди раиси М.Саидов ва Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди раиси Ш.Салимов иштирок этди.
Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси директори Н.Умаров тадбиркорлик ҳудуди фаолияти, унда иш олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг ютуқлари ҳақида қисқача ахборот берди.
Бухоро вилоят иқтисодий суди раиси М.Саидов ўз сўзида иқтисодий судларда ҳафтанинг жума куни “Тадбиркор куни” деб эълон қилингани, бунда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалаларда мутахассислардан жавоб олишлари мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Президентнинг “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталди.
Давра суҳбатида мамлактимизда кичик саноат зоналари ташкил этиш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантириш, чет эл инвесторларига кенг шароитлар яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш учун банк, божхона қулайликлари ҳақида сўз борди.
Давра қатнашчиларнинг саволларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бундай учрашувлар иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида муҳим омил бўлиши таъкидланди.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди
Фикр қолдириш