ЕВРОПА КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ВЕНЕЦИЯ КОМИССИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

27 апрель 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Ҳуқуқ орқали Демократия учун Европа кенгаши (Венеция комиссияси) вице президенти Михаэл Френдо  ва комиссия бўлим бошлиғи Сергей Кузнецов билан учрашув бўлиб ўтди.

 

francia.png

Учрашувда Олий суд раиси К.Камилов 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегисида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш  борасида белгиланган вазифалар ижросига тўхталди. Шунингдек, Олий суднинг қонун ижодкорлиги бўйича амалга ошираётган ишлари, суд тизимига замонавий технологияларни қўллаш, судларда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. 
 
Ўз навбатида жаноб М.Френдо илиқ учрашув учун миннатдорлик билдирар экан, Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. Айниқса,  Ўзбекистонда инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини қайд этди.Жумладан,ўз сўзида суд кадрларини тайёрлаш ва малакасини оширишда Венеция комиссияси иш тажрибаси билан ўртоқлашди.
 
Сергей Кузнецов ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб, жорий йилда Европа кенгаши иштирокида суд-ҳуқуқ тизимини юксалтиришга қаратилган бир қатор тадбирлар  режалаштирилгани, жумладан 2019 йилда Марказий Осиё давлатлари учун халқаро доирада бир неча  тадбирлар бўлиб ўтажагини бунда Ўзбекистоннинг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
 
Тадбир якунида меҳмонлар  Олий суд фаолияти билан таништирилди. 
 
 
Олий суд Матбуот хизмати

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: