ЗУЛФИЯХОНИМ ИЖОДИГА БАҒИШЛАНДИ

01 март 2019

Бугун, 1 март, баҳорнинг бошланиши. Қалбларга илиқлик югурди, табиат уйғонди.

marifat-soati.png

1 март – вафо ва садоқат куйчиси, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним  Исроилова таваллуд топган кун. “Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, ҳар баҳор ҳам шундай ўтади…”, деб ёзган эди шоира.

Олий судда ўтказилган “Маърифат соати” тадбирида  шоиранинг издоши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси нашри “Саодат” журнали бош муҳаррири, “Шуҳрат” медали соҳиби, эл ардоғидаги шоира Мунаввара Усмонова иштирок этди.  

Шоира ўз чиқишида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ижод аҳлига қаратаётган эътибор, Зулфияхонимнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни, инсоний фазилатлари, кечинмалари ва ижоди ҳақида тўлқинланиб сўзлади.

Дарҳақиқат, шоиранинг “Қалдирғоч”, “Бундай элни қандай топасан”, “Керагимсиз” китоблари мухлислар орасида машҳур. Унинг юзлаб шеърлари ҳофизлар томонидан қўшиқ қилиб айтилади. Тадбирда шоира энг сара шеърларидан намуналар ўқиди.

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: