ИЛК БОР ТАЙИНЛАНГАН СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚИЛИШДИ

02 апрель 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий суд Пленуми аъзолари, видеоконференцалоқа режимида вилоятлар судлари раислари, илк бор тайиланган судьялар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Пленум мажлисини  Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров бошқарди.

Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Олий суд Пленум котиби И.Алимов  Ўзбекистон Республикаси  Президентининг розилиги билан Судьялар Олий кенгашининг 2019 йил 20 мартдаги   қарорига мувофиқ  илк бор тайинланган судьялар таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти билан таништиргач,судьялар Ўзбекистон Байроғи остида қасамёд қабул қилдилар.

“Мен Комилова Муқаддас Абдуҳафизовна зиммамга  юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсинган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан”.

 9.png

Шундан сўнг Болтаев Музаффар Исмаилович  –  Бухоро вилояти Когон туманлараро иқтисодий судининг судьяси, Абдуллаев Хайрулло Гайбуллоевич – Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси,   Исомиддинов Хуршидбек Қобилович –  Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти Бўз туманлараро судининг судьяси, Усанов Ғайрат Норқўзиевич – Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилояти Жиззах туманлараро судьяси, Обиддинов Ғиёсиддин Низамиддинович – Фуқаролик ишлари бўйича  Андижон вилояти Андижон туманлараро  судининг судьяси, Рўзиев Анвар Обидович – Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро судининг судьяси лавозимига киришиши муносабати билан қасамёд қилдилар.

– Бугун ҳаётимда унутилмас кун, – дейди Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти Андижон туманлараро судининг судьяси Муқаддас Комилова, – Судья бўлиш ёшликдаги орзуим эди, Судьялик жуда масъулиятли касб, мен буни чуқур ҳис қиламан. Қасамёд қилганимдек, адолатли ва фақат қонунга бўйсинган ҳолда иш олиб бораман.

Шундан сўнг илк бор судьяликка тайинланган судьяларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, шу юрт,  шу халқ учун фидойилик билан хизмат қилишга чақирди. Уларнинг келгуси фаолиятига омад тилади.

                      

З.Қўзибоев,
Олий суд Матбуот хизмати  катта консультанти

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: