ИЛМ МАСКАНИГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ

07 май 2019

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилаётган тадбирлар, шахсий ташаббуслар давом этмоқда.

konimeh1.png

Навоий вилояти судлари томонидан мактабларга китоб улашиш жараёнлари давом этмоқда. Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Фаррух Қахоров тумандаги 7-умумтаълим мактабига 24 номдаги бадиий китоб совға қилди.
 
konimeh2.png
 
-Китоб бебаҳо неъмат, уни нафақат ўқиш, балки уқиш зарур”, – дейди суд раиси Ф.Қахоров ўқувчилар билан суҳбатда. Суд раиси ўқувчиларга китобнинг ўрни ҳақида ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди. 
 
Мактаб жамоаси тақдим қилинган китоблар учун суд раисига ўз миннатдорлигини билдиришди.
 
 
Учқун Самандаров,
Жиноят ишлари бўйича
Навоий вилоят суди
масъул ходими
 

 

 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: