08 май 2019
Юртимизда байрамлар кўп. Улар орасида 9-май – Хотира ва қадрлаш куни ўзгача шукуҳ ва аҳамиятга эга.
Ҳар бир соҳада йиллар давомида самарали ва ҳалол меҳнат қилиб, элга танилган ва кўплаб ёшларни етук мутахассис бўлиб етишларига улкан ҳисса қўшган фахрийлар бор. Узоқ йиллар суд соҳасида меҳнат қилган Н.Абидова, Х.Тошпўлатова, М.Арзибаева, Э.Юн ва М.Кадиров ана шундай мўътабар фахрийларимиз саналади.
Муҳтарам Президентимиз Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан учрашувда муборак Рамазон ойида қариялар, фахрийлар холидан хабар олиш инсоний зийнати эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Байрам арафасида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди ходимлари фахрийлар холидан хабар олишди. Уларга эсдалик совғалари тақдим этишди.
Фахрийларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ёш авлод учун ҳамиша ибрат намунаси бўлиб қолади.
Суд ходимлари ташрифидан фахрийларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Фарғона вилоят суди жамоаси
Фикр қолдириш