КОЛЛЕЖДА УЧРАШУВ

Судьялар ва суд ходимлари томонидан Оқолтин тумандаги ўқув муассалари ва меҳнат жамоларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, кодекслари, қонунлари, Президент Фармонлари ва қарорларининг мазмун ва моҳияти юзасидан тез-тез учрашувлар ташкил этиб борилмоқда.

Яқинда Оқолтин  гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежида ана шундай тадбир бўлиб ўтди. Унда Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси Б.Донобоев иштирок этиб,  ўқувчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Контрактация шартномасини тузиш, унинг мазмун моҳияти, шартнома шартларини бажармаслик оқибатида қонунда қўлланиши назарда тутилган мажбуриятлар” мавзуларида маълумот берди.

         Оқолтин туманлараро иқтисодий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: