КОРРУПЦИЯВИЙ ОМИЛЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИШ

10 апрель 2019

Мамлакатимиз қонунчилигида коррупция, яъни порахўрлик, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик асосида давлат ташкилотларида иш ташкил қилиш, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг давлат томонидан қонун билан кафолатланган ҳолда берилган ҳуқуқларини бузиш, ўз вазифаси бўйича белгиланган мажбуриятларини бажаришни пайсалга солиб, таъмагирлик қилиш ҳолатлари учун жазо муқаррарлиги белгиланган.

Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”, деб яна бир бор таъкидладилар.

 
Маълумки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, унинг ҳуқуқий асослари, ташкилий тузилмаси ва амалга ошириш стратегияси белгиланди. 
 
2017 йил 3 январдаги Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни билан коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди. 
 
Булар орасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш алоҳида ўрин тутади.
 
Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, унинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш каби масалалар аниқ белгилаб қўйилган. 
 
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси Д.Камилов томонидан Марказий банк Наманган вилояти Бош бошқармаси биносида вилоятдаги жамоатчилик вакиллари, банк тизими ходимлари иштирокида жинотчиликнинг барвақт олдини олиш, иқтисодий жиноятларга ва коррупцияга чек қўйиш мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
 
Тадбирда вилоят суди раиси иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарар экан, коррупцияга қарши кураш доимий ва изчил тусга эга эканлигига доир суд амалиётидан мисоллар келтирди.
 
 
Акрамжон Арипов,
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди
Суд амалиёти ва статистикаси таҳлили бўлим бошлиғи
 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: