МАТЕРИАЛЛАР ХОЛИС, БЕҒАРАЗ ВА ҚОНУНИЙ АСОСДА ЁЗИЛИШИ ШАРТ

25 январь 2019

Судлар фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва қонунийликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. 

Бу жиҳатдан кейинги вақтда қатор ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. 

Суд мажлисларининг онлайн-трансляцияси йўлга қўйилгани, журналистлар суд мажлисларида бевосита иштирок этиб, репортажлар тайёрлаётгани шу мақсадга хизмат қилмоқда. 
 
Судлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари меҳнати муносиб рағбатлантирилмоқда. 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси томонидан ўтказиб келинаётган “Адолат – қонун устуворлигида” танлови бу борада муҳим ўрин тутмоқда. 
 
Олий судда мазкур танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда сўзлаган Олий суд раиси К. Комилов суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситаларининг ўзаро амалий ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Зеро, ҳар қандай жамият, аввало, фикрлар хилма-хиллиги, плюрализмга асосан ривожланади. Бугун жамиятимиз ана шундай фикрлар хилма-хиллиги асосида жадал тараққий этмоқда. 
 
Тадбирда сўзга чиққанлар оммавий ахборот воситаларида чоп этилаётган материаллар холис, беғараз ва қонуний асосда ёзилган бўлиши кераклигига эътибор қаратди. Чунки нохолис фикр жамоатчилик ўртасида нотўғри тасаввур шаклланишига сабаб бўлиши мумкин. Бинобарин, суд ҳокимияти ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам жамиятда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш йўлида фаолият юритади. 
 
Тадбирда танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди. 
 
 
ЎзА

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: