15 апрель 2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2017 йил 1 июндан ўз фаолиятини бошлаган маъмурий судлар одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда.
2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 5 584 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 4 635 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди, 36 та мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо қўлланилди.
Шунингдек, маъмурий судлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича 98 268 нафар шахсга нисбатан 83 460 та иш кўриб чиқилди. Жумладан 73 394 нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоқ ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилди.
Маъмурий судлар томонидан 89 044 та иш, яъни барча ишларнинг 57 фоиздан ортиғи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 725 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилди, шундан 110 таси иш материаллари асосида ўрганилиб, қуйи судлар томонидан чиқарилган 64 та қарор бекор қилинди ва 11 та суд қарорлари ўзгартирилди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш