Тадбирда Олий суд судьялар олий малака ҳайъати раиси ўринбосари М.Астанов суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот бергач, конференция ишида Германия Республикасидан эксперт Герд Велинг ҳамда Ф.Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Н.Резяпова иштирок этаётганини таъкидлади.
Ўз навбатида Германия Республикасидан эксперт Герд Велинг ҳамда Ф.Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Н.Резяпова сўзга чиқиб, маъмурий ишларнинг кўрилишида Германия тажрибаси билан ўртоқлашди.
Таъкидландики, Германия давлати ҳудудий жиҳатдан 16 ҳудудга бўлинган бўлиб, ушбу ҳудудларда 52 та маъмурий суд иш олиб боради. Ишлар коллегиал тарзда ва ҳар бир судья тор соҳасидаги ишларни юритади. Иш юритишда процессуал муддатлар мавжуд эмас.
Тадбирда Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси Б.Эргашев, вилоят Адлия бошқармаси вакили Қ.Чориев, вилоят прокуратураси вакили З.Абдуллаев, вилоят “Сурхон ҳақиқат маскани” адвокатлар ҳайъати адвокати Ш.Комиловлар мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Ўзбекистонда маъмурий судларнинг ташкил топиши, судларга яратилаётган шароитлар, жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли билан мулоқот, сайёр судлар самараси ҳақида сўз борди. Хорижлик меҳмонларда айниқса, Ўзбекистон судьялари томонидан амалга оширилаётган “Менинг маҳаллам-менинг судьям” лойиҳаси катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир ўзаро ҳурмат, ишчанлик ва таассуротларларга бой тарзда ўтди.
Суннат Холматов
Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси
Фикр қолдириш