2019 йил 4 май куни Олий суди раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров Андижон вилоятининг бир қатор ҳудудларида бўлиб, ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан учрашди. Дастлаб, Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ташкил этилган учрашувда нотинч оилалар, ажрим ёқасига келиб қолган эр-хотинлар билан суҳбатлашди, уларни яраштириш чоралари кўрилди.
Натижада ўнга яқин оилалар ажрашиш фикридан қайтиб, яраштирилди.
Андижон шаҳар Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосари ва Олий суд судьялари фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди.
Шу куни Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров халқ депутатлари Пахтаобод тумани кенгаши навбатдан ташқари сессиясида сўзга чиқиб, туманда оилавий ажримларнинг мавжудлиги, вилоятда никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ишларнинг судларда кўрилиши, оилавий ажримларга сабаб бўлаётган омиллар ҳақида фикр билдирди.
Бу масалаларда суд идоралари, туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла, яраштирув комиссиялар фаолиятидаги камчиликлар таҳлил қилинди.
Х.Ёдгоров Бўз тумани ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда оилавий ажримлар билан боғлиқ муҳокамаларда ўз муносабатини билдирди. Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда жамоат ташкилотларининг ўрни ва олдинда турган вазифалар хусусида таклифларини билдириб ўтди.
Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоровнинг жойларда аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш