МАҲАЛЛАДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Бухоро шаҳар “Аҳмад Дониш” маҳалла фуқаролар йиғинида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди судьяси С.Қамбарова оилалар фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан йиғилганларга маълумот берди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбатида оила–жамиятнинг асосий негизи экани, оила мустаҳкам бўлса, жамият мустаҳакам бўлиши, судларда кўрилаётган оила низолари, сабаблари ҳақида фикр юритилди.

Учрашувда Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар, ёшларни оилага тайёрлаш, никоҳ ёшининг ўзгартирилганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Фуқароларни  қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Фуқаролик ишлари 
бўйича Бухоро туманлараро суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: