МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ КАФОЛАТЛАРИ ҚОНУНЛАРДА ЎЗ ИФОДАСИНИ ТОПГАН

Аввало шуни айтиш керакки, меҳнат низолари деганда, иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, жамоа шартномаси ҳамда меҳнатга оид ҳужжатлар, бошқа шартнома, шу­нингдек, янги меҳнат шартларини ўзгартириш масалалари юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар тушунилади.

Бундай низолар амалдаги Меҳнат кодекси талаблари асосида ҳал этилади.

Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун, ўз хоҳишига кўра, меҳнат низолари комиссиясига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақли.

Меҳнат низоларини ҳал этишда суд алоҳида ўрин тутади. Зеро, судлар зиммасига фуқароларнинг меҳнат ҳу­қуқ­лари ва корхоналарнинг қонуний манфаатларини ҳи­моя қилиш каби вазифалар юклатилган.

Шу ўринда суд амалиётига мурожаат қиладиган бўл­сак, Қарши туманидаги мактабларнинг бирида фаолият юритган Гулзода Қосимова  (исм-шарифлар ўзгартирилган) судга даъво аризаси би­лан мурожаат этиб, мактаб маъмуриятининг меҳнат шарт­номасини бекор қи­лиш тўғрисидаги буйруғини ноқонуний деб топиш, аввалги иш ўрнига тиклаш ва маж­бурий прогул вақтлари учун иш ҳақи ундириб беришни сўраган.

Судда маълум бўлишича, мактаб маъмурияти Г. Қосимованинг ўз ишига совуққон муносабатда бўлгани юзасидан бирор марта ҳам интизомий чора қўлламаган ёхуд бу ҳақда ундан ту­шунтириш ха­ти талаб қил­маган.

Шунингдек, Г. Қосимованинг меҳнат интизоми масаласи мактаб касаба уюшмаси йиғилишида шунчаки номигагина муҳокама қилинган.

Кўриниб турибдики, мактаб маъмурияти хатоликка йўл қў­йиб, меҳнат қонунларининг бу­зилишига сабабчи бўл­ган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди уш­бу фуқаролик ишини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақи­да ҳал қилув қа­рори қабул қил­ди.

Албатта, бунда даъвогар Г. Қосимова ўз ҳуқуқларини ях­ши билиб, ўз вақтида судга мурожаат қилгани самара берди. Бироқ ҳаётда меҳнат низолари бўйича судга белгиланган қонуний муддатни ўтказиб юбориб, мурожаат қилиш ҳо­латлари ҳам учраб туради.

Амалдаги қонунларда эса, судга мурожаат қилиш муддатлари белгилаб қўйилган. Жумладан, ўзининг меҳнат ҳу­қуқ­лари бузилди, деб ҳи­соб­лаган ходим меҳнат шарт­номаси бекор қилиниши ҳа­қидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бир ой муддатда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин. Меҳнат низоларидан келиб чиқадиган ишлар юзасидан судга даъво аризаси берилганда, даъвогарлардан давлат бо­жи тўлаш талаб қи­линмайди. Даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи иш берувчидан ундирилади.

Бундай тоифадаги даъволар фуқаролик ишини судда кўришга тайёрлаб қўйилган кундан эътиборан, башарти, тарафлар бир туман ёки шаҳарда яшаса, ўн кундан, бош­қа ҳолларда эса, йигирма кундан кечиктирилмай кўрилиши лозим.

Фуқаролик процессуал кодексининг 259-моддасига биноан, бундай тоифадаги ишлар бўйича суд ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ёки бошқа иш­га ўтказишга фармойиш берган мансабдор шахсни учинчи шахс сифатида иштирок этиши учун жавобгар томонига жалб қилиши шарт.

Даъвогарларнинг ишга тик­лаш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, ҳал қи­лув қарори дарҳол иж­рога қа­­ратилади ва бундай қарор ус­тидан аппеляция ёки кассация шикояти шу қа­рорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади.

Хулоса қилиб айтганда, қо­нунчилигимизда ҳар бир фуқаронинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўр­сатилган тартибда ишсизликдан ҳимоя­ланиш ҳу­қуқ­­лари мустаҳкамланиб қў­йилган.

Шундай экан, қонунларни барча фуқаролар ва иш берувчилар пухта билса ҳам­да уларга қатъий амал қилса, бу борадаги қонун бузилиши ҳоллари барҳам топади. Натижада ҳар бир фуқаронинг қонунларда кафолатланган меҳнат ҳу­қуқлари амалда таъминланишига замин яратилади.

Эргаш Умиров,

фуқаролик ишлари бўйича

Қашқадарё вилояти

 суди раисининг ўринбосари,

Абдунаби Бобоёров,

журналист

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: