05 апрель 2019
Президентимиз яқинда ўтказган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш масалаларига алаоҳида тўхталиб ўтдилар.
Қўқон туманлараро иқтисодий суди судьялари ва ходимлари Қўқон шаҳрида жойлашган 12-сонли Меҳрибонлик уйида бўлиб, мазкур даргоҳ тарбияланувчиларига 50 дан ортиқ бадиий китоб ва 20 дан ортиқ юридик адабиётлар совға қилишди.
Суд раиси Ш.Мирзаҳакимов, судьялар У.Каримов, Ф.Аманов, суд ходими Ш.Абдивалиев ёшлар билан суҳбатда Президентимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлиги ҳамда китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти борасида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари орасида ҳуқуқшунослик касбига қизиқувчилар кўплиги ташриф буюрувчиларни қувонтирди.
У.Каримов,
Қўқон иқтисодий суди судьяси
Фикр қолдириш