06 апрель 2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 январда қабул қилинган “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, 17-январдаги “Аҳолининг муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Оқдарё туман халқ қабулхонасида Самарқанд вилоят иқтисодий суди раиси в.б О.Асатов, Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, вилоят божхона бошқармаси ҳамда Марказий банк вакиллари иштирокида сайёр учрашув ўтказилди.
Очиқ мулоқотда Самарқанд вилоят иқтисодий суди раиси в.б О.Асатов, суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.
Учрашувда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш кераклиги таъкидланди.
Тадбирда фуқароларга давлат идоралари раҳбарлари томонидан тегишли тушунтиришлар берилди, фуқаролардан тушган ариза ва таклифлар кўриб чиқилди, муаммоларни ҳал қилиш юзасидан зарур чоралар белгилаб олинди.
Жасур Элимов
Фикр қолдириш