МУРОЖААТЛАР ҚАНОАТЛАНТИРИЛИБ, ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛДИ

06 май 2019

Хабар қилинганидек, Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари 5-6 май кунлари Андижон ва Фарғона вилоятлари аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.        

 adgar1.png

Кеча Олий суд судьялари Фарғонада дастлаб Қува қишлоқ ҳўжалиги ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида, сўнгра  Риштон саноат касб-ҳунар коллежида сайёр қабул ўтказишди.

 

adgarov2.png

Қувада ўтказилган сайёр қабулда 97 фуқаро қабул қилиниб, жиноят ишлари юзасидан 45 нафар, фуқаролик ишлари юзасидан 40 нафар, маъмурий ишлар бўйича 11 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

 adgarov3.png

Қува туманида ўтказилган сайёр қабулда мурожаатларнинг 32 таси қаноатлантирилди, 53 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 7 нафар фуқаронинг шикояти назорат тартибида қабул қилинди.

Риштон саноат касб-ҳунар коллежида ўтказилган сайёр қабулда эса 55 фуқаро қабул қилиниб, жиноят ишлари юзасидан 24, фуқаролик ишлари юзасидан 20, маъмурий ишлар бўйича 11 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатларнинг 17 таси қаноатлантирилиб, 13 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. 5 нафар фуқаронинг шикояти назорат тартибида, 4 нафар фуқаронинг аризаси ўрганиш учун қабул қилинди. 

adgarov4.png

Шунингдек, сайёр қабуллар жараёнида туман ҳокимлиги, ҳотин-қизлар қўмитаси, мутахассислар ва нотинч оилалар иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, “Фарзанд омонат” қисқа метражли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тадбир натижасида оилалар яраштирилди.

 

Олий суд Матбуот хизмати

         

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: