Одам савдосига қарши кураш соҳасида халқаро тажриба

Тошкентда 30 июль – Жаҳон одам cавдосига қарши кураш куни муносабати билан ўзбек тилида нашр этилган “Одам савдоси жабрдийдаларини ўз юртига қайтариш жараёнида инсон ҳуқуқларига амал қилиш бўйича дастурий тамойиллар” тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатимиздаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда Олий суд, вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари, академик доиралар вакиллари иштирок этди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон Макгрегор ва бошқалар Ўзбекистон халқаро ташкилотлар билан одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳам изчил ҳамкорлик қилиб келаётганини, хусусан, жаҳон ҳамжамияти томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни ҳаётга жорий этишда фаол иштирок этаётганини таъкидлади.

3.jpg

Яқинда одам савдосидан жабр кўрган 156 нафар Ўзбекистон фуқаросининг юртимизга қайтарилгани, уларга руҳий ва маънавий кўмак кўрсатилгани мамлакатимизда инсон қадр-қиммати олий қадрият эканидан яна бир далолат бўлди.
Маълумки, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси 2008 йили мамлакатларда одам савдоси жабрдийдалари ва ноқонуний мигрантларни юртига қайтариш юзасидан тадқиқотлар ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди. Бунда одам савдоси жабрдийдаларини қайтаришнинг турли жиҳатларига, мазкур жараённинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги меъёр ва мажбуриятларга мувофиқлигини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги белгиланди.
Тадқиқотлар натижасида ҳукумат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари учун одам савдоси жабрдийдаларини қайтариш жараёнида қўллаш мумкин бўлган стандартларга талаб юқори экани маълум бўлди.

12.jpg

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан ўзбек тилига таржима қилинган тўплам айни шу муаммони ижобий ҳал этишдаги илғор тажрибага бағишланган. Қўлланмада ЕХҲТ минтақасида жабрдийдаларни қайтариш соҳасидаги сиёсат, тартиб ва амалиёт, жараёнда иштирок этаётган томонлар манфаатлари каби масалалар баён этилган.
Тадбир доирасида янги тўплам мазмун-моҳияти, Ўзбекистонда одам савдосига қарши кураш, бу борадаги миллий тажриба, мамлакатимизнинг ЕХҲТ билан мазкур йўналишдаги ҳамкорлиги юзасидан маърузалар тингланди.

14.jpg

Ғайрат ХОННАЗАРОВ, Муҳаммад АМИН олган суратлар, ЎзА

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: