30 март 2019
Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов ўзи ўқиган Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 136-мактабга 100 дан ортиқ китоб совға қилди.
Ушбу эзгу тадбир жараёнида Олий суд раиси мактаб ўқувчилари билан дилдан суҳбатлашди. Тадбирда мамлакатимизда Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан ёш авлод мукаммал билим олиши, келгусида комил инсонлар бўлиб вояга етиши учун барча шарт-шароитлар яратилгани, ёшлар бундай имкониятларини қадрига етиб, ундан самарали фойдаланишлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.
– Биз, ўқитувчилар, – дейди мактаб директори Моҳира Миралимова. – Президентимиз ташаббуси замирида мактабга яна бир бор эътибор қаратиш сингари эзгу мақсад мужассам эканини яхши англаймиз. Ҳолбуки эртанги кунда Ватанимиз тараққиёти ҳам, халқимиз фаровонлиги ҳам бугун болаларимиз мактабда қандай таълим олишига чамбарчас боғлиқ. Шундай экан, бугун мактабларга кўрсатилаётган юксак эътибор эртага албатта, ўз самарасини беради.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш