24 апрель 2019
Хабар берганимиздек, Олий суд раиси ўринбосари Б.Исаков мамлакатимизнинг шимолий минтақаси бўлмиш Қорақалпоғистон Республикасида сайёр қабул ўтказмоқда.
Бугун Амударё туманида ташкил этилган сайёр қабулда аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида 44 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уларнинг 11 нафаридан назорат тартибида аризалар қабул қилинди. 33 нафар фуқарога шикоят қилиш тартиби ва муддатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари сайёр қабул доирасида сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилди. Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан тақдим қилинган илтимосномаларга мувофиқ, 7 нафар шахс шартли равишда жазодан озод этилди. 1 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 75-моддаси қўлланилиб, илтимосномаси қаноатлантирилди.
Олий суд раиси ўринбосари Б.Исаков Амударё туманида жойлашган Халқ қабулхонасига ҳуқуқий адабиётлар совға қилди.
Сайёр қабул эртага Элликқалъа туманида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш