Олий суд раиси ўринбосари Андижонда сайёр қабул қилади

03 апрель 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган “Олий суди раҳбарияти ва ишчи гуруҳининг 2019 йил 25 мартдан 1 майга қадар республиканинг барча туман ва шаҳарларида оммавий сайёр қабулларни ўтказиш жадвали”га кўра, шу йил 4 апрел куни  Улуғнор туманида ўтказилиши режалаштирилган сайёр қабул аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, Қўрғонтепа туманига кўчирилди.

Таъкидлаш жоизки, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимига оид муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров Андижон вилоятида сайёр қабул ўтказади.

Қабул 2019 йил 4 апрель куни Балиқчи туман тиббиёт  коллежи  биносида соат 9.30 – 13.00 да Балиқчи, Улуғнор, Бўз, Шаҳрихон, Олтинкўл, Избоскан, Андижон  ва  Асака туманлари аҳолиси учун;

соат 15.00 – 18.00 да эса Қўрғонтепа тумани Халқ қабулхонасида Қўрғонтепа, Жалолқудуқ, Булоқбоши, Марҳамат, Пахтаобод, Хўжаобод туманлари ва Хонобод, Андижон шаҳарлари  аҳоли учун ўтказилади.

Фуқаролардан айнан қайси масалада мурожаат этиш истагида эканлиги ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят  судида   (374) 228-28-11 телефон рақами орқали мурожаатлар қабул қилинмоқда.

 

 Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: