13 май 2019
Хабар қилиб бораётганимиздек, шу кунларда Олий суд раҳбарлари ҳудудларда соҳага оид муаммоларни ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Олий суд раисининг ўринбосари Б.Исаков ва Олий суд судьялари жорий йил 11 май куни Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Самарқанд тумани Халқ қабулхоналарида аҳоли билан учрашиб, фуқароларни қабул қилди.
Жомбой ва Самарқанд туманларида ўтказилган сайёр қабулда 83 та фуқаро қабул қилиниб, улардан 15 тасининг аризаси назорат тартибида ва ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 82 таси судга оид, 1 та Мажбурий ижро бюроси ходимларининг суд қарорларини ижроси юзасидан бўлди.
Сайёр қабулларда 37 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди, 31 та мурожаат жойида ҳал этилди. 15 та мурожаат ўрганиш учун қабул қилинди.
Процессуал қонун талабларидан келиб чиқиб, сайёр қабулларда сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилди.
Сайёр судларда 5 нафар оила яраштирилди. 31та мурожаат жойида қаноатлантирилиб, 12 нафар маҳкум шартли равишда жазодан озод этилди. 10 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғига алмаштирилди. 4 нафар маҳкум жазони ўташ жойидан озод қилинди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш