Олий суд раисининг ўринбосари Б.Исаков ва Олий суд судьялари Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳар ва Мирзаобод туман Халқ қабулхоналарида аҳоли билан учрашиб, фуқароларни қабул қилди.
Янгиер шаҳар ва Мирзаобод туманида ўтказилган сайёр қабулда 71 та фуқаро қабул қилинди. Улардан 16 тасининг аризаси назорат тартибида ўрганиб чиқиш учун олинди.
Мурожаатларнинг 55 таси судга оид, 2 таси Мажбурий ижро бюроси ходимларининг суд қарорларидан норозилиги ифодаланган.
Сайёр қабулларда 28 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилган бўлса, 13 та мурожаат жойида ҳал этилди. 16 та мурожаат ўрганиш учун қабул қилинди.
Процессуал қонун талабларидан келиб чиқиб, сайёр қабулларда сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилди.
Сайёр судларда 13 нафар шахс шартли равишда жазодан озод этилди. 14 нафар фуқаро мурожаатлари ижобий ҳал бўлгани учун ташаккурнома билдирди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш