ОЛИЙ СУД РАИСИ ЎРИНБОСАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

20 апрель 2019

Хабар қилиб бораётганимиздек, шу кунларда  Олий суд раҳбарлари ҳудудларда соҳага оид муаммоларни ҳал этиш мақсадида  сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари  13 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Денов туман Халқ қабулхоналарида, 14 апрель куни  эса  Термиз  шаҳрида вилоят Халқ қабулхонасида аҳоли билан учрашиб, фуқароларни қабул қилди.
 
Шеробод туманида ўтказилган сайёр қабулда 63 та, Денов туманида 153 та, Термиз шаҳрида 66 та жами 282 та фуқаро қабул қилиниб, улардан 40 тасининг аризаси назорат тартибида кўриб чиқиш учун, 23 та  ариза ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.
 
Мурожаатларнинг 249 таси судга оид, 2 та ички ишлар, 1 таси  алимент,  яна 1 таси  пенсия таъминоти, 30 та бошқа масалаларга тааллуқли бўлди.
 
Сайёр қабулларда 222 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди, 6 та шикоят жойида ҳал этилди. 55 та мурожаат ўрганиш учун қабул қилинди.
 
Процессуал қонун талабларидан келиб чиқиб, сайёр қабулларда сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилди. 
 
Сайёр судларда 13 нафар маҳбус жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб оиласи бағрига қайтарилди, шунингдек, аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш  ва синов муддатини ўтаётган 42 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилди.
 
Сайёёр қабулларда Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича  11 нафар шахс жавобгарликдан озод қилиниб, маъмурий иш тугатилди.
 
Учрашувларда Олий суд ташаббуси билан тайёрланган   “Фарзанд омонат” видео фильми намойиш этилиши ва олиб борилган суҳбатлар натижасида ажрашиб яшаётган 2 оила яраштирилиб, оилалар тикланди.
 
Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров томонидан Шеробод ва Денов туман Халқ қабулхоналарига ҳамда  Термиз шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйига ҳуқуқий китоблар совға қилинди. 
 
 
Олий суд Матбуот хизмати

 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: