ОЛИЙ СУД РАИСИ ҚАШҚАДАРЁДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

21 апрель 2019

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан–тўғри мулоқотини кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларнии аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти  бошчилигида ишчи гуруҳлар вилоятлардаги оммавий қабулларда қатнашмоқда.

 

Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимджан Камилов 19-20 апрель кунлари Қашқадарё вилоятида бўлиб, аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказди. 19 апрель куни Қарши шаҳрида, 20 апрель куни эса Шаҳрисабз туманида сайёр қабуллар бўлиб ўтди.
 
Шаҳрисабздаги  мусиқа  ва санъат мактабида ташкил этилган  сайёр қабулда жами 66 фуқаронинг мурожаати тингланди.  Фуқаролар асосан жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар юзасидан мурожаат қилишди. Сайёр қабулда 37 нафар фуқарога ҳуқуқлари тушунтириилди.  29 нафар мурожаатчининг аризалари судлов ҳайъатларида кўриб чиқиш учун қабул қилиниб қаноатлантирилди.
 
Хулоса қилиб айтганда, Қашқадарё вилоятида ўтказилган сайёр қабулларда Олий суд раиси К.Камилов ва ишчи гуруҳ томонидан жами 308 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди.147 нафар мурожаатчига ҳуқуқлари тушунтирилди.  126 нафар мурожаатчининг аризаси вақт ва муддат талаб қилиши муносабати билан судлов ҳайъатларида кўриш учун иш юритувга қабул қилинди.Сайёр суд мажлисларида 32 нафар судланувчига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган бўлса, 1 нафар фуқаро суд залидан дарҳол озод қилинди. 
 
Албатта, сайёр қабулларда суд залидан озод бўлган ҳамда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган фуқаролар Президентимизга, Олий суд раҳбарларига ўз миннатдорликларини изҳор қилмоқдалар.
 
Оммавий сайёр қабуллар ўтказиш режасига мувофиқ айни пайтда Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров Самарқанд вилоятида  ташкил этилган сайёр қабулларда иштирок этмоқда… 
 
 
Олий суд Матбуот хизмати 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: