ОЛИЙ СУД РАҲБАРИЯТИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

09 апрель 2019

Айни кунларда республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида Олий суд раҳбариятининг оммавий сайёр қабуллари ўтказилмоқда.

sajer-kabul-09-04-20191.png

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков ва ишчи гуруҳ томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимига оид муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида Қизилтепа тумани Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди.
 
 
Сайёр қабул давомида 22 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Шундан 8 та жиноят ишлари бўйича, 12 та фуқаролик ишлари бўйича, 2 та маъмурий ишлар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.
 
 
Қабул натижалари бўйича 20 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 та шикоят назорат тартибида кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Шунингдек, қабул давомида ажралиш учун судга ариза берган 1 та оила яраштирилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти ва ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули Навоий вилояти бўйлаб давом этмоқда.
 
 
Олий суд Матбуот хизмати

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: