ОЧИҚ МУЛОҚОТ: СУД РАИСЛАРИНИНГ АҲОЛИ БИЛАН САЙЁР УЧРАШУВЛАРИ

17 апрель 2019

Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 Ана шу мақсадда Чилонзор туман ҳокимлигида  сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда туман аҳолиси, давлат ташкилотлари мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиғини, Ички ишлар бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари, Ёшлар иттифоқи ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир савол-жавоб тарзида ташкил этилди. Суд раислари фуқароларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди.

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: