ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси судлари раҳбарияти ва судьялари томонидан туманларда сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 31 май куни Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг раиси Г.Базарбаева ва Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раиси А.Адилов ҳамда туман суди раислари томонидан Хўжайли туманидаги 5-сонли Мусиқа мактабининг биносида очиқ сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг жиноий, фуқаролик ва маъмурий судларга оид мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабул давомида 16 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Аксарият мурожаатлар ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги Халқ қабулхонаси ва ҳудуднинг сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди.
Жиноят ишлари бўйича
Қорақалпоғистон Республикаси суди
Фикр қолдириш