ОЧИҚ СУДДА ГУМОНЛАНУВЧИ АЙБИГА ИҚРОР БЎЛДИ

05 март 2019

Ҳамманинг ўзига яраша феъли, яхши ва ёмон томонлари бор. Баъзида кимдир бошқа бировнинг ноқонуний ҳаракатидан жабр кўради. Кўнгилсиз ҳолатдан азият чекиб, ғамга ботади. Лекин адашганнинг хатоларини, билиб-билмай етказган жароҳатлари кечирилса, шундагина инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳри янада ортади.

Қашқадарё вилояти Касби тумани “Майманоқ“ маҳалла фуқаролар йиғинида кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳаллада яшовчи фуқаролар иштирокида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда ушбу қишлоқда яшовчи фуқаро Г. С. қишлоқдошининг машинасига йўловчи сифатида ўтиргани ва шу баҳонада машина салонидаги бир миллион сўм пул маблағини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирликка қўл ўргани билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди.
 
Суд давомида гумон қилинувчи Г. С. ва жабрланувчи А. Б. ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўради.
 
Гумонланувчи аризасида айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлигини, қилмишидан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қоплаганини, ундан кечирим сўраганлигини, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганини билдирди. Суд мажлиси гумонланувчини ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ёши, соғлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиб, шунингдек, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг фикрларини инобатга олиб, жиноят кодексининг 169-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи Г. С. га нисбатан очилган жиноят иши ярашилганлиги муносабати билан тугатилди.
 
 
ЎзА

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: