РАМАЗОН ҲАЙИТИ АРАФАСИДА БИР ГУРУҲ МАҲКУМА АЁЛЛАР ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Давлатимизда олиб борилаётган инсонпарварликка йўғрилган адолатли  сиёсат туфайли ҳаётда адашган, жиноят содир этган бўлса-да,  хатосини тушуниб, чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларга нисбатан енгилликлар берилмоқда, турли  жазодан озод қилинмоқда.

qqq-2.png

Рамазон ҳайити арафасида Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров, Олий суд, Тошкент вилояти ва  Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган аёл судьялар, жамоатчилик вакиллари иштирокида Зангиота туманида жойлашган аёллар жазо ўтаётган муассасасида бўлиб, очиқ мулоқот ўтказишди.

Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси нашри  “Саодат” журнали бош муҳаррири М.Усмонова, шоира Қутлибека Раҳимбоева, “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири С.Остоновлар қатнашганликлари маҳкума аёллар томонидан жуда илиқ кутиб олинди.

qqq-1.png

Жазони ижро этиш муассасида сайёр суд  мажлиси ҳам бўлиб ўтди. Унда жами 19 нафар аёл жазодан озод этилиб, уйига – оиласи бағрига қайтарилди.

Бундан ташқари 20 нафар аёл қамоқдан озод этилиб, манзил-колониясига ўтказилди.

  • Хурсандлигимдан кўзимдаги ёшни тиёлмаяпман, – дейди наманганлик Г.Х. – 2 нафар фарзандим бор.  Қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Мени илтимосим инобатга олиниб, озодликка чиқаяпман. Бунинг учун Президентимизга, жазони ижро этиш муассасасига, Олий суд раҳбариятига чексиз миннатдорлигимни билдираман. Бошқа жиноят содир қилмайман. Оилам даврасида ҳалол меҳнат қилишга ваъда бераман.
qqqq.png

Сайёр суддан сўнг Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров жазони ижро этиш муассасасидаги  маҳкумаларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. 17 та маҳкумаларнинг  назорат тартибидаги аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинди.  

Ҳайит байрам арафасида бу яна бир бор бағрикенгликнинг намунаси бўлди.

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: