САЙЁР УЧРАШУВ

Урганч тумани “Ўртадўрман” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Урганч туманлараро суди раиси И.Тешаев сайёр учрашув ўтказди.

Унда “Ўртадўрман” МФЙ раиси ва маҳалла фуқаролари, маҳалла ИИБ инспектори иштирок этди.

Тадбир ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлилигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилди.

         Очиқ мулоқотда муаммоли масалалар муҳокама этилди, хусусан, 
2 нафар фуқаро томонидан тадбиркорлик қилиш мақсадида банкдан кредит олиш тартиби сўралди.

Шунга кўра, суд раиси И.Тешаев томонидан ушбу фуқароларга банкдан кредит олиш шартлари ҳамда олинган кредитдан мақсадли фойдаланиш мажбуриятлари тушунтирилди.

Урганч туманлараро иқтисодий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: