Жойларда суд раислари маҳаллаларга чиқиб, фуқаролар билан учрашув ўтказмоқда. Кўтарилган масалаларга қонуний тушунтиришлар берилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди раиси А.Хабибуллаев “Тошлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказди. Ўтказилган сайёр қабул давомида 5 нафар фуқаро суд раиси томонидан қабул қилиниб, мурожаатлари эшитилди.
Масаалан, Тошлоқ маҳалласи М.Муродов кўчаси 2-уйда яшовчи фуқаро Ғ.Худойбердиев Тошлоқ туман маъмурий судининг 2019 йил 14 мартдаги чиқарилган қароридан норози эканлигини билдириб, мурожаат қилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан кассация тартибида туман маъмурий суди орқали Фарғона вилоят маъмурий судининг кассация инстанциясига шикоят бериш ҳуқуқи тушунтирилди.
Худди шу маҳалланинг Ал-Фарғоний кўчасида яшовчи фуқаро М.Мақсудов билан суҳбатда турмуш ўртоғи билан 8 йилдан буён яшамаслиги маълум бўлди. М.Мақсудовнинг турмуш ўртоғи Россия Федерациясида ишга кетган. М.Мақсудов бу орада янги оила қурган. 2 нафар фарзанди бор. У собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашиш учун фуқаролик судига 2012 йилда даъво ариза киритган, унинг даъво аризаси қаноатлантирилмай келинмоқда. Мурожаат ўрганиб чиқилиб, М.Мақсудовга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ тумани суди
Фикр қолдириш