САЙЁР ҚАБУЛЛАРДАН ФУҚАРОЛАР МАМНУН БЎЛМОҚДА

10 апрель 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти ва ишчи гуруҳининг 2019 йил 25 мартдан 1 майга қадар республиканинг барча туман ва шаҳарларида оммавий сайёр қабулларни ўтказиш жадвали”га мувофиқ жорий йилнинг 8-9-апрель кунлари Навоий вилоятининг Қизилтепа, Кармана ҳамда Навбаҳор туманларида оммавий сайёр қабуллари ўтказилиши белгиланган.

 

Олий суд раисининг ўринбосари Б.Исаков ва ишчи гуруҳ томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимига оид муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 8 апрель куни Қизилтепа ва Кармана туманлари ҳамда 9 апрель куни Навбаҳор тумани Халқ қабулхоналарида сайёр қабуллар ўтказилди.
 
Сайёр қабул давомида жами 136 нафар фуқаролардан мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 92 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 29 та назорат тартибидаги шикоятлар, 14 нафар фуқароларнинг ташаккурномалар қабул қилинди. Шунингдек, сайёр қабул давомида ажралиш учун суд ариза топширган 1 та оила яраштирилди.
 
 
Хусусан, Қизилтепа туманида ўтказилган сайёр қабулда 22 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Шундан 8 та жиноят ишлари бўйича, 12 та фуқаролик ишлари бўйича, 2 та маъмурий ишлар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди. Қабул натижалари бўйича 20 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 та шикоят назорат тартибида кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
 
Кармана туманида ўтказилган сайёр қабулда 78 нафар фуқародан мурожаатлар қабул қилинди. Шундан 26 таси жиноят ишлари бўйича,  34 таси фуқаролик ишлари бўйича, 12 таси маъмурий ишлар бўйича судларга тегишлидир. Мурожаатларнинг 46 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 20 та шикоят назорат тартибда қабул қилинди. 
 
Шунингдек, 6 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг ИИБ доир мурожаатлари қабул қилиниб, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 таси назорат тартибда қабул қилинди.
 
 
Навбаҳор туманида ўтказилган сайёр қабул давомида 36 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг 14 таси жиноят ишлари  бўйича, 12 таси фуқаролик ишлари бўйича, 9 таси маъмурий ишлар бўйича судларга тегишли бўлиб, 23 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 12 таси назорат тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди. 
 
Бундан ташқари, Олий суд раҳбариятининг сайёр қабуллари давомида суд ҳукмларига асосан озодликдан маҳрум қилиш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган маҳкумларни жазодан озод қилиш ҳақида 78 нафар шахсга нисбатан киритилган тақдимномалар юзасидан жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти туман ва шаҳар судларида суд мажлислари ўтказилди.
 
 
Қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган судланганлар, яъни 3 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жойларидан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазонинг ўталмаган қисмидан шартли равишда озод қилинди, 30 нафар шахс тайинланган жазонинг ўталмаган қисми Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан енгилроғига алмаштирилди. 45 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан шартли озод қилинди.
 
Шунингдек, 12 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 113-моддасига асосан манзил-колонияларга жазони ўташ учун ўтказилди.
 
 
Олий суд Матбуот хизмати

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: