САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан туман ҳудудида сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Дастур ижросини таъминлаш юзасидан жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди раиси А.Хабибуллаев томонидан Тошлоқ тумани, “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, тегишли тушунтиришлар берилиб, мурожаатлари ижобий хал этилди. Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш