У.Исаев ўз ташаккурномасида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг жорий йил 21 январдаги жавобгар “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалига нисбатан буйруқни бекор қилиб, ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун иш ҳақи ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқаргани учун миннатдорлигини билдирган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясининг жорий йил 5 мартдаги ажрими билан Бухоро туманлараро судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Айтиш жоизки, судлар томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ҳамда суднинг том маънода “Адолат қўрғони”га айланиши учун қатъий иш олиб борилмоқда.
Ф.Субҳонов,
Фуқаролик ишлари бўйича
Бухоро вилоят суди бўлим бошлиғи
Фикр қолдириш