13 май 2019
Судьялар Олий кенгаши раиси Убайдулла Қурбонович Мингбоев Наманган вилоятида жамоатчилик вакиллари, Фахрийлар кенгаши, судьялар ва суд аппарати ходимлари билан учрашди.
У.Мингбоев суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судида фуқароларни қабули учун яратилган шароитлар билан танишди.
Шу куни Наманган шаҳридаги «Тўқимачилар» аҳоли маданият ва дам олиш марказида кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди. Унда жиноят,фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари, иқтисодий ва маъмурий судлар судьялари, уларнинг ота-оналари ва оила аъзолари, судьяликка заҳирага олинган кадрлар иштирок этди.
Мулоқотда “судьялик шарафли касб эканлиги, унинг ҳаёт тарзи адолат ва қонунийлик”дан иборат бўлиши ҳақида сўз борди. Учрашувда иштирок этган вилоят “Нуронийлар” кенгаши раиси И.Нажмиддинов, судья ва суд ходимларининг ота-оналари самимий мулоқот учун Судьялар Олий кенгаши раисига миннатдорлик билдирдилар.
Акрамжон Арипов,
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди бўлим бошлиғи
Фикр қолдириш