05 апрель 2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” асосида ҳар бир раҳбар ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишмоқда.
Мазкур ташаббусдан руҳланган Фарғона вилояти Қўштепа тумани маъмурий судининг раиси Қ.Абдуллаев ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини орттириш, улар маънавиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш, китобхонликни оммавийлаштириш мақсадида синфдошлари билан биргаликда ўзи ўқиган Ёзёвон туманидаги 1-сонли мактабга китоблар совға қилди.
Бундан мактаб жамоаси ва ўқувчилар бениҳоя хурсанд бўлишди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш